avatar
Куч
20.76
Рейтинг
+23.96

Khikmatov Nodir Nazimdjanovich

Мақолалар

Таянчим ва суянчим, фахру ифтихоримсан, муқаддас Ватан!

ToshDSHI
Илм-фан


14 январ – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Тошкент давлат шарқшунослик институти профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисмга ташриф буюрдилар.

    Тошкент давлат шарқшунослик институти профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлари ҳарбий қисмнинг офитцерлари ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлари учун байрам туҳфаси сифатида тайёрлаган бадиий тадбирларини намойиш этдилар. Тадбир аввалида профессор-ўқитувчилар Ватанимиз сарҳадларини ҳимояси, хавфсизлигимизни таъминлаш йўлида хизмат қилаётган барча офитцер, сержантларни байрам билан самимий муборакбод этишди. Ватанимиз ҳимоячиларига масъулиятли шунинг билан бирга машаққатли хизматлари давомида муваффақиятлар тилашди.

Жасорат ва мардлик сабоқлари

ToshDSHI
Илм-фан


Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан 12 – 13  январь кунлари ТошДШИ факультетларида “Жасорат дарслари” бўлиб ўтди. Мазкур машғулотлар ноанъанавий тарзда ўтказилди. Дарсларни институт профессор-ўқитувчилари билан бирга Иккинчи Жаҳон урушида иштирок этган, мехнат фахрийлари, хозирги кунда ҳарбий ютуқларга эришаётган офицерлар, ҳарбий билим юрти устозлари иштирок этдилар. Мана шундай дарслардан бири Миробод тумани хокимлиги билан хамкорликда ўтказилди. Туман “Нуроний” жамғармаси раиси, фахрий ўқитувчи Б.Усмонов,  Иккинчи Жаҳон уруши иштирокчиси В.Яшкин талаба-ёшларга она-Ватанни севишни, Ватан химояси муқаддас бурч эканлиги, уруш деган сўз инсониятнинг бошига офатлар олиб келиши, ҳозирги доруломон кунимизда халқимизга, хусусан ёшларга яратилаётган шароитлар, улардан самарали фойдаланиш лозимлиги, чуқур билим олиш кераклиги ва бизнинг ёшлар хеч кимдан кам эмасликлари хақида хаётий мисоллар билан талаба-ёшларга ўз истакларини билдирдилар.

Сизнинг жасоратингиз ёдимизда

ToshDSHI
Илм-фан


Куни кеча Тошкент давлат шарқшунослик институти ректори А.Маннонов бошчилигидаги институт вакиллари  Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматни ўташ вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар уйларига ташриф буюрдилар. Ватанимиз сарҳадларини ҳимоя қилишда ҳалок бўлган катта лейтенант Н.Абкалямов, Харбий хизматни ўташ вақтида ҳалок  бўлганлар подполковник Б.Сарманов  ва майор  И.Шодиев  хонадонларида бўлиб, уларни байрам билан табриклаб, марҳум офицерларнинг тенгсиз жасоратлари ҳозирги ёшларимиз учун намуна эканлиги, юртимиздаги тинчлик ва осойишталик бу каби мард ўғлонларнинг буюк хизматлари эканлигини фахр билан ёдга олдилар. Ташриф давомида хонадон эгаларига институт жамоасининг эсталик совғалари топширилди.
 

Тинчлик учун курашмоқ керак

ToshDSHI
Илм-фан


Тошкент давлат шарқшунослик институтининг профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари 14 январ – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги Тошкент ахборот техналогиялари университетининг махсус факультетига ташриф буюрдилар.
Махсус факультет командири институт талабаларини факультетнинг ташкил топиш тарихи, ўқув бинолари, машғулот олиб бориладиган хоналар  ва курсантларга яратилган шарт-шароитлар билан таништирди.
Сўнг курсантларга махсус факультетнинг маънавиятхонасида Тошкент давлат шарқшунослик институти талаба-ёшлари томонидан тайёрланган байрам тадбири намойиш этилди. Тадбир сўнггида институт профессор-ўқитувчилари  курсантларни 14 январ – Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этиб, намунали курсантларга эсдалик совғалари улашдилар.

Армияда хизмат – шарафлийдир

ToshDSHI
Илм-фан
Тошкент давлат шарқшунослик институти профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари 14 январ – Ватан ҳимоячилари куни муносабати Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлигига қарашли ҳарбий қисмга ташриф буюрдилар. Ташриф аввалида қисм командири профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшларни ҳарбий қисм ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан таништирди.

Тошкент давлат шарқшунослик институти профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшларнинг Тошкент Олий Умумқўшин Қўмондонлик билим юртига ташрифи

ToshDSHI
Илм-фан



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 9 декабрдаги Р-4576-сонли “Ватан ҳимоячилари куни”ни нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида”ги фармойиши ҳамда вазирликнинг 2015 йил 12 декабрдаги 480-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида институт ректорининг 2015 йил 15 декабрдаги 01-367-сонли буйруғи чиқарилди.

Ватан ҳимояси – муқаддас бурч

ToshDSHI
Илм-фан


2016 йил 7 январь куни ТошДШИ “Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик” факультети талабалари Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлар марказий музейига ташриф буюрдилар.
Ташриф чоғида талабалар Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлар тарихи, Марказий Осиё халқлари харбий санъатини, қуролли кучлар ривожланишининг ҳозирги даврини акс эттирадиган музей экспонатлари билан яқиндан танишди. Талабаларга ҳарбийларнинг Ватан ҳимояси йўлидаги ҳизматлари ва уларнинг тарихда қолдирган буюк ишлари тўғрисида маълумотлар берилди.  Талабалар “Ватанга қасамёд” монументи ҳамда “Жасорат” боғининг яратилиши тўғрисида маълумотларга эга бўлишди.

Тошкент давлат шарқшунослик институтида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан маъруза ўқиб эшиттирилди

ToshDSHI
Илм-фан


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходими катта лейтенант Ш.Аҳмедов талабаларга куз-қиш мавсумида давлат стандартлари назоратидан ўтган иситиш ускуналаридан фойдаланишларини ҳамда улардан фойдаланиш қоидаларини тушунтириб ўтди.



Иситиш ускуналаридан нотўғри фойдаланиш оқибатида келиб чиқадиган кўнгилсиз ҳолатлардан огоҳ қилди.
Шу билан бирга инсон ҳаётига хавф солувчи батулизм касаллигини келтириб чиқарувчи ҳолатлар юзасидан маълумот бериб ўтди. Касалалликни олдини олиш чоралари бўйича керакли тавсиялар берди.
Маъруза сўнггида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, атрофлича жавоб олдилар.
 
 
23.12.2015й.                                      Маънавият ва маърифат бўлими  Ш.Жўраев
 

Талабаликка бағишлов

ToshDSHI
Илм-фан


Ушбу тадбирни ўтказиш институтнинг ҳар йилги анъанасига айланиб қолган. Шу сабаб талабалар тадбирни интиқлик билан кутадилар. Тадбирда институт ректори А.Маннонов сўзга чиқиб, талабаларга ҳозирги кун улар учун ёшликнинг энг олтин, шижоатга, жўшқинликка тўла давр эканлигини, шу даврдан унумли фойдаланишлари ўзларининг келажакда юқори лавозимларда ишлашларига замин бўлишини айтди. Зеро, бундай шароитларда ўқишни ота боболаримиз орзу қилишганини, қанчадан-қанча фидоий инсонларнинг меҳнати туфайли мана шундай замонавий шароитларда таҳсил олаётганимизни асло унутмаслигимиз кераклигини яна бир бор таъкидлаб ўтди.

Тошкент давлат шарқшунослик институтининг “Маданият саройи”да “Камолот-да беллашамиз!” шиори остида билимлар беллашуви бўлиб ўтди

ToshDSHI
Илм-фан


Тадбир Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 23 йиллигига бағишлаб ўтказилди. Беллашувда 6 жамоа иштирок этиб, шартлар бўйича ўзларининг билим ва салоҳиятларини намойиш қилдилар. Мусобақа муросасиз кечиб, унда факультетнинг “Мутафаккирлар” жамоаси ғолибликни қўлга киритди.
 

Тошкент давлат шарқшунослик институтида ДЖ.Шабанов билан давра суҳбати

ToshDSHI
Илм-фан


Ушбу давра суҳбати чоғида ДЖ.Шабанов талабалар билан очиқ мулоқотга киришиб, уларга ўз ҳаётий тажрибасидан келиб чиққан ҳолда ҳаёт йўлларида қоқилмасликлари учун керакли маслаҳатларини берди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси бу – бош Қомусим

ToshDSHI
Илм-фан




Ушбу тадбирни институтнинг “Жаҳон сиёсати, тарих ва фалсафа” факультети декани ҳамда  “Марказий Осиё халқлари тарихи” кафедраси ўқитувчилари  Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллиги муносабати билан ташкиллаштиришди.

Тошкент давлат шарқшунослик институтининг талабалар турар жойида 2015 йилнинг 17 ноябрь куни “Ёшлар ҳафталиги” муносабати билан талаба-ёшлар иштирокида бадиий тадбир кечаси уюштирилди

ToshDSHI
Илм-фан

Тадбирда институт раҳбарияти, институт “Камолот” ЁИҲ етакчилари, профессор-ўқитувчилар иштирок этишди.


Тадбирни  институт проректори Ш.Арипов очиб, талабаларга ўзининг самимий тилакларини, келажакда уларга омад ёр бўлишини, ўқиш ва меҳнат фаолиятларида муваффақиятлар тилади. Талабаларга мурожаат қилиб: “Сизлар эртанги кунимиз эгаларисиз, барчамиз шу азиз Ватанимиз бахт-у иқболи йўлида фидокорона меҳнат қилишимз керак. Бу йўлда эса албатта, Сиз, ёшларнинг ҳиссангиз кўпроқ бўлиши керак” дея фикрини якунлади.
Тадбирда бир қатор хусусан, “Энг озода хона”, “Теннис маликаси”, “Декан кубоги ғолиби”,  каби   йўналишлар бўйича талабалар фаҳрий ёрлиқ ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.




Маънавият ва маърифат бўлими
 

ТДШИ да “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди

Блог им. oracle32
    Тошкент давлат шарқшунослик институтининг “Маданият саройида”да Маънавият ва маърифат бўлими ҳамда институт “Камолот” ЁИҲ етакчиси О.Рахмонбердиев бошчилигида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.

Тошкент давлат шарқшунослик институтида ўтказилган тадбир ҳақида

ToshDSHI
Илм-фан


Тошкент давлат шарқшунослик институтида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси, Республика Маънавият тарғибот маркази ва Тошкент шаҳар ИББ Фуқароларни хорижга чиқариш, расмийлаштириш ва ҳисобга олиш бошқармаси билан ҳамкорликда “Одам савдоси-ҳудуд, чегара, миллат танламайдиган мудҳиш жиноят” мавзуида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.






Ушбу тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, институт талаба-ёшларига одам савдосидек тубан иллатнинг инсоният тақдирига рахна солаётгани, унинг домига тушиб, алдов қурбонинга айланиб қолмасликлари олдини олишга қаратилган. Ёшларимиз мустаҳкам билим, юксак маънавиятга эга бўлишлари орқали ҳаётда ўз ўрниларини топишлари ва бундай муаммоларга бефарқ бўлмасдан унга қарши курашишлари тўғрисида айтиб ўтилди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, мутахасислардан керакли жавоб олдилар.
 Маънавият ва маърифат бўлими